locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ильяс Бекбулатов спортчи сифатидаги фаолиятини якунлаяптими?

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ильяс Бекбулатов спортчи сифатидаги фаолиятини якунлаяптими?
Расм: Olamsport.uz

Эркин кураш бўйича Европа ва Осиё чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ильяс Бекбулатов катта спортдаги фаолияти бўйича муҳим қарор қабул қилган кўринади.

74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган тажрибали курашчи энди элит мусобақаларда иштирок этиш нияти йўқлигини маълум қилди:

“Гиламга қайтиш истагим йўқ. Хоҳиш йўқ. Олимпиада мавзуси мен учун ёпиқ. Балки қандайдир турнирларда қатнашарман, балки мураббийликка ўтаман”, – дейди Бекбулатов.

Маълумот ўрнида, бу вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасида уч нафар таниқли спортчи бор: Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва Ильяс Бекбулатов. Ушбу қарор терма жамоа мувозанатига қандай таъсир кўрсатиши айни пайтда маълум эмас.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг