locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илия Топурия: Махачевни нокаут қила оламан

UFC собиқ чемпиони ярим ўрта вазнда Ислам Махачевни мағлуб этишга тайёр эканини билдирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илия Топурия: Махачевни нокаут қила оламан
Расм: gettyimages.com

UFC’нинг собиқ чемпиони Илия Топурия ярим ўрта вазнда Ислам Махачевга қарши жангда ғалаба қозонишига ишоняпти.

— Нега ундай бўлмасин? Мен 77 килограмм вазнда жанг қиладиган жуда кўп йигитлар билан спарринг қилганман. Уларга қарши ўзимни эркин ҳис қилганман, раундларимиз қаттиқ рақобатли ўтган. Мен ҳар қандай рақибни мағлуб этиш ва нокаут қилиш қувватига эгаман, айниқса, жангда дунёнинг энг кучли жангчиси номи турса.

Агар кўчада биров хотиним ҳақида нимадир десе, унинг вазни ёки қўли қанчалик узунлигини ҳисоблаб ўтирмайман — шунчаки ўзимни ҳимоя қиламан. Махачев билан жангда эса менга пул тўланади, яна бир чемпионлик камари учун имконият пайдо бўлади. Бундай вазиятда нега таваккал қилмаслигим керак? — деди Топурия.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг