locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илия Топурия Холлоуэй ва Оливейра ўртасидаги реванш жанги борасида ўз тахминини билдирди

Ушбу тўқнашув 8 март санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, 29 ёшли Илия Топурия собиқ чемпион Чарльз Оливейра ҳамда BMF камари соҳиби Макс Холлоуэй ўртасидаги бўлажак тўқнашув ҳақида фикр билдирди.

Мазкур учрашув 8 март куни Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC 326 турнирининг марказий тўқнашуви бўлиши кутилмоқда.

Топурия Low Kick MMA порталига берган интервьюсида бразилиялик жангчининг характерига юқори баҳо берган бўлса-да, ғалаба имкониятларини кўпроқ америкалик спортчига берди.

«Чарльз — характери жуда кучли ва ажойиб инсон, мен уни ҳурмат қиламан. Бироқ, бу сафар Макс вазифани уддалайди деб ўйлайман. Шунга қарамай, Оливейрани ҳисобдан чиқариш хато бўлади. У ўта хавфли жангчи ва учрашувнинг исталган сониясида рақибини таслим бўлишга мажбур қилиши мумкин», — дея таъкидлади Топурия.

Маълумот учун, Илия Топурия ҳозирда мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Эътиборли жиҳати, у ушбу жуфтликнинг ҳар икки вакилини ҳам мағлуб этишга улгурган: 2024 йилнинг октябрида Холлоуэйни, жорий йилнинг январ ойида эса (UFC 317) Чарльз Оливейрани муддатидан олдин таслим этиб, ўз унвонини ҳимоя қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг