locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илия Топурия Гетжига қарши жангдан бир ярим ой ўтгач, ўз юзини кўрсатди - фото

Ҳозирда Илия Топурия тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Собиқ UFC чемпиони Илия Топурия Жастин Гетжига қарши оғир жангидан қарийб бир ярим ой ўтиб илк бор юзининг янги суратини ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Суратида жанг вақтида олган оғир жароҳатлар деярли битгани, юзидаги шиш ва кўкаришлар эса сезиларли даражада йўқолгани кўринади.

Эслатиб ўтамиз, Топурия UFC турнирида Жастин Гетжига техник нокаут орқали мағлуб бўлганди. Ўша жангда у бурин суяги ва кўз косаси суякларидан жароҳат олган, шунингдек, маълум вақт иккала кўзида ҳам кўриш билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Шунга қарамай, шифокорлар жарроҳлик амалиётига эҳтиёж йўқлигини маълум қилган эди.

Ҳозирда Илия Топурия тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Унинг мураббийлари жангчи йил охирига қадар ёки 2027 йил бошида октагонга қайтиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Топуриянинг ўзи эса келажакда Жастин Гетжи билан реванш жангини ўтказиш истагини бир неча бор билдирган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг