locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илия Топурия Чарлз Оливейрага қарши жанг олдидан мураббийлар штабини ўзгартирди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Илия Топурия Чарлз Оливейрага қарши жанг олдидан мураббийлар штабини ўзгартирди
Расм: gettyimages.com

UFC’нинг собиқ ярим енгил вазн тоифасидаги чемпиони, грузин илдизларига эга испаниялик жангчи Илия Топурия ўз мураббийларини алмаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Топурия Хорхе Климент ва унинг укаси Аугусто билан ҳамкорликни тўхтатди. Бунга асосий сабаб — логистик муаммолар бўлган. Жангчи ва унинг мураббийлари турли шаҳарларда яшаши ҳамда бошқа лойиҳаларда банд бўлиши натижасида тайёргарлик жараёни тўлиқ таъминланмаган.

Топурия ҳозирда ўзининг янги мураббийлар штабини шакллантирмоқда. Бу ўзгаришлар 29 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 317 турниридаги ҳал қилувчи жанг олдидан амалга оширилмоқда. Унда у бразилиялик Чарлз Оливейрага қарши октагонга чиқади. Жанг ғолиби UFC’нинг бўш турган енгил вазн чемпиони унвонини қўлга киритади.

Топуриянинг менежери Али Абдел-Азизнинг таъкидлашича, бу жангда ғалаба қозонган жангчи кейинчалик амалдаги чемпион, россиялик Ислам Махачев билан бирлаштирувчи жанг ўтказиши керак бўлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг