Қиличбозликнинг шпага йўналишида миллий терма жамоа аъзоларининг ўқув-машғулот йиғини Навоийда давом этмоқда
Мазкур йиғин жорий йилнинг 12-апрел кунига қадар давом этиб, унда Навоий, Самарқанд, Бухоро ҳамда Тошкент вилоятларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ташаббуси билан спортнинг шпага йўналишида миллий терма жамоа аъзолари учун Навоий шаҳрида ўқув-машғулот йиғини юқори савияда ташкил этилган бўлиб, қизғин руҳда давом этмоқда.
Мазкур йиғин жорий йилнинг 12-апрел кунига қадар давом этиб, унда Навоий, Самарқанд, Бухоро ҳамда Тошкент вилоятларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этмоқда.
Машғулотлар давомида спортчилар ўз маҳоратларини янада ошириш, техник ва тактик кўникмаларини мустаҳкамлаш устида изчил иш олиб боришмоқда. Ушбу йиғин "Президент олимпиадаси" спорт мусобақалари олдидан муҳим тайёргарлик босқичи сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор