Қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича халқаро тайёргарлик босқичи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 8-июлдаги ПК-221-сонли қарори — “2028-йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ҳужжат асосида мамлакатимизда спорт соҳасида изчил тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Шу мақсадда, яқин кунларда Саудия Арабистонида ўтадиган “Ислом ўйинлари— 2025” мусобақаларига пухта ҳозирлик кўриш учун қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳозирда Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота шаҳрида ўтаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида (ЎМЙ) иштирок этмоқда.
Ушбу халқаро йиғин миллий спортчиларимиз учун янги тажрибалар, илғор методикалар ва халқаро мусобақаларга тайёргарликнинг амалий босқичидир.