Қиличбозлик. Жиззахда спорт мураббийлари ва спортчилари муносиб тақдирланди
Бокс ва дзюдо спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати совриндорлари бўлган спортчилар ва мураббийлар ҳам тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев спортчи ёшлар ва мураббийлар билан учрашиб, уларни тантанали равишда тақдирлади.
Учрашувда вилоятда етишига чиқаётган қатор истеъдодли спортчиларнинг жаҳон спорт ареналарида эришган ютуқлари ҳамда ва улар мураббийларининг меҳнати вилоят ҳокими томонидан эътироф этилди.
Хусусан, Президентимизнинг Фармонига мувофиқ, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан қиличбозлик бўйича мураббий Хамроз Холмуродовга 10 млн сўм ҳамда унинг шогирди қиличбозлик миллий терма жамоа аъзоси Самира Шокировага 30 млн сўм пул мукофоти топширилди.
Мазкур тантанали тадбирда бокс ва дзюдо спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати совриндорлари бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари ҳам тақдирландилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор