Қиличбозлик. Ўзбекистон шпагачилари халқаро майдонга йўл олди
Улар қиличбозликнинг шпагa йўналишида ўз маҳоратларини намоён этишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси, Уфа шаҳрида бўлиб ўтадиган қиличбозлик бўйича Халқаро шпага турнирида юртимиз номидан муносиб иштирок этиш учун терма жамоамиз вакиллари йўлга чиқди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган иқтидорли спортчиларимиз — Ташмуҳаммедова Асал ҳамда Эрмаматов Аброр.
Улар қиличбозликнинг шпага йўналишида ўз маҳоратларини намоён этишади.
Спортчиларимизга тажрибали ва фидойи мураббий —
Джеенбаев Саидбек раҳбарлик қилмоқда. Бугун ушбу терма жамоамиз вакиллари Уфа шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон байроғи халқаро аренда яна баланд хилпираши учун спортчиларимизга куч-қудрат, омад ва илҳом тилаймиз
Иброҳим Жалолов
Редактор