locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Ёш шпагачилар халқаро турнир ғолиби бўлди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича U-17 спортчилар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича U-17 спортчилар ўртасида халқаро турнир ўтказилди. Турнир ҳайажонли беллашувларга бой бўлди!
Ўзбекистонлик ёш қиличбозлар ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, юртимизга муносиб ютуқлар билан қайтиб келишди.

Катталар ва ўсмирлар ўртасидаги аёллар якка баҳсида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Гузал Ташмуҳаммедова муносиб тарзда 1-ўринни эгаллади!

Жамоавий йўналишдаги натижалар:
• Назарова Элсу
• Гузал Ташмуҳаммедова Улар жамоавий баҳсларда терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, бронза медалига сазовор бўлишди!

Шунингдек, ўғил болалар баҳсида Рузибаев Хуршид — ўсмирлар ўртасидаги мусобақада бронза медалини қўлга киритди!

Муваффақиятлар ортида албатта жонкуяр ва талабчан мураббий туради ва у ҳар доим ёш спортчиларни юқори натижаларга етаклайди.
Спортчиларимиз ва улар мураббийларини ютуқлари билан табриклаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг