Қиличбозлик. Ёш шпага усталари яна бир муҳим босқичда!
2026 йил 2–12 апрел кунлари Навоий шаҳрида ёш қиличбозларнинг минтақавий ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда. Ушбу йиғинда Навоий, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан келган спортчилар олдинда турган энг муҳим синов — Президент олимпиадига пухта тайёргарлик кўришмоқда.
Машғулотлар жараёнида ёш спортчилар ўз спорт маҳоратини тажрибали мураббийлар — Саидбек Джеенбаев (Тошкент вилояти), Камолиддин Раҳматов (Бухоро), Фарход Усанов (Самарқанд) ҳамда Альбина Абдураҳманова (Навоий) раҳбарлигида ошириб бормоқда. Ҳар бир машғулот — бу янги тажриба, янги куч ва янги ғалабаларга қўйилган мустаҳкам қадамдир
Йиғин ташкилотчилари Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятига ушбу ўқув-машғулот йиғинни юқори савияда ташкил этишда кўрсатган яқиндан ёрдами учун чуқур миннатдорлик билдирдилар.