locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. U-20 Ўзбекистон чемпионатида сабля бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Мусобақа ёш қиличбозларнинг маҳорати, иродаси ва ғалабага бўлган интилишини яна бир бор намоён этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. U-20 Ўзбекистон чемпионатида сабля бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Тошкент шаҳрида ўтказилган 2006 йилда туғилган ва ундан кичик спортчилар ўртасидаги U-20 Ўзбекистон Республикаси чемпионати доирасида сабля йўналиши бўйича якка баҳс бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимиз вилоятилари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган энг кучли қиличбозлар иштирок этди. Жами қарийб 80 нафар иқтидорли йигит ва қизлар мамлакат чемпионлиги учун кескин ва муросасиз баҳсларда куч синашди.

Йигитлар ўртасида:
1. Ниятали Коптелеуов — Қорақалпоғистон
2. Нурсултан Кенесбаев — Нукус ОПСТТМ
3. Саидиброҳим Алимов — Миллий клуб
3. Айназар Рахманбергенов — Нукус ОПСТТМ

Қизлар ўртасида:
1. Перизат Мавленбергенова — Нукус ОПСТТМ
2. Дарина Бабажанова — Тошкент
3. Феруза Шерниёзова — Қорақалпоғистон
3. Севара Ғаниева — Жиззах

Мусобақа ёш қиличбозларнинг маҳорати, иродаси ва ғалабага бўлган интилишини яна бир бор намоён этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг