Қиличбозлик. U-17 ЎзЧ: Сабля бўйича чемпионлар аниқланди
U-17 ЎзЧ: Сабля бўйича чемпионлар аниқланди
Тошкентда ўтказилган 17 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Мазкур чемпионат доирасида 13-14 февраль кунлари сабля йўналиши бўйича яккалик ва жамоавий баҳслар ниҳоятда кескин, муросасиз ва ҳаяжонли руҳда бўлиб ўтди.
Ёш спортчиларимиз ўз маҳорати, матонати ва ғалабага бўлган кучли иштиёқи билан барчага чинакам спорт байрамини туҳфа этишди.
Яккалик баҳслари (йигитлар):
1 Бекжанов Артур — фахрли 1-ўрин
2 Алимов Саидиброҳим — 2-ўрин
3 Аметбеков Султонбек ва Кабулов Алишер — 3-ўрин
Яккалик баҳслари (қизлар):
1 Ғаниева Севара — 1-ўрин
2 Ўтебаева Наргиза — 2-ўрин
3 Жаксимуратова Диана ва Рўзиева Салима — 3-ўрин
Жамоавий баҳслар натижалари:
Йигитлар жамоаси:
1 Қорақалпоғистон 1
2 Тошкент 1
3 Қорақалпоғистон 2 ва Қорақалпоғистон 3
Қизлар жамоаси:
1 Қорақалпоғистон 1
2 Қорақалпоғистон 3
3 Жиззах ва Тошкент 1
Бу ғалабалар — тинимсиз меҳнат, темир интизом ва спортга бўлган чексиз муҳаббат самарасидир.
Бугунги ёш чемпионлар — эртанги йирик халқаро ареналар ғолиблари! 🇺🇿
Барча спортчиларни, мураббийлар ва ота-оналарни самимий табриклаймиз!