locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Тошкентда U-20 Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Мазкур чемпионат ёш спортчилар учун катта тажриба майдони бўлиб, келажакда халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган истиқболли қиличбозлар етиштириб чиқишига хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Тошкентда U-20 Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Айни кунларда Тошкент шаҳрида 2006-йилда туғилган ва ундан кичик спортчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати U-20 бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақанинг асосий мақсади қиличбозлик спорт турини оммалаштириш ва кенг ривожлантириш;
- Ўзбекистон терма жамоалари учун муносиб захира спортчиларни тайёрлаш;
- ёш қиличбозлар спорт маҳоратини ошириш;
- спортчилар ўртасида дўстлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашдир.

ЎзЧ мусобақаси дастури:
Шпага йўналиши
9 март — шахсий ва 10 март — жамоавий беллашувлар.

Рапира йўналиши
11 март — шахсий
12 март — жамоавий беллашувлар

Сабля йўналиши
13 март — шахсий беллашувлар
14 март - жамоавий баҳслар

Мазкур чемпионат ёш спортчилар учун катта тажриба майдони бўлиб, келажакда халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган истиқболли қиличбозлар етиштириб чиқишига хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг