Қиличбозлик. Тошкентда қиличбозлик бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди
Мазкур нуфузли халқаро мусобақа 2025-йилнинг 15–20-декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2025-йилга мўлжалланган республика календар режасига мувофиқ, қиличбозлик спорт тури бўйича кичик ўсмирлар (ўғил ва қиз болалар) ўртасида Марказий Осиё чемпионати мусобақаси старт олди.
Мазкур халқаро мусобақада Грузия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларининг ёш қиличбозлари иштирок этмоқда.
Бугунги беллашувларда шпага йўналиши бўйича 13 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мазкур нуфузли халқаро мусобақа 2025-йилнинг 15–20-декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор