Қиличбозлик. Тошкент яна бир бор халқаро қиличбозлик марказига айланмоқда
2025 йил 13-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасида FIE Жаҳон кубоги мусобақасига мезбонлик қилади.
Ушбу нуфузли халқаро турнир, дунёнинг энг кучли ёш қиличбозларини бирлаштиради.
ЖК босқичида 17 мамлакат спортчилари иштирок этиши кутилмоқда, жумладан:
Хитой, Бразилия, Туркия, Польша, Аргентина, Нигерия, Исроил, Гонконг, Венгрия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Корея, Сербия, Чехия Республикаси, Германия, Россия (FIE байроғи остида қатнашади) ва Ўзбекистон.
Ҳозирги кунгача жаҳоннинг 280дан ортиқ қиличбозлари иштирок этиши тасдиқланди:
Кадетлар (қизлар): 48 нафардан ортиқ спортчи;
Кадетлар (ўғил болалар): 53 спортчи.
Ёшлар (қизлар): 89 спортчи
Ёшлар (ўғил болалар): 99 спортчи.
Шу кунларда қиличбозлик спорти муҳлислари учун “Очиқ эшиклар кунлари” ҳам ташкил этилган. Барчани қизиқарли тадбир ва ЖК мусобақасига таклиф қиламиз!