Қиличбозлик. Тошкент вилояти кубоги ўтказилмоқда
Мусобақада 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этиб, баҳслар давомида уларнинг техник-тактик маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва спорт салоҳияти синовдан ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида қиличбозлик спорт турининг шпага, сабля ва рапира йўналишлари бўйича U-23 ёшлар ўртасида Тошкент вилояти кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.
Мусобақада 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этиб, баҳслар давомида уларнинг техник-тактик маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва спорт салоҳияти синовдан ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақанинг асосий мақсади — спортчиларнинг маҳоратини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш ҳамда U-23 ёшлар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон кубогида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа таркибини шакллантиришдан иборат.