Қиличбозлик. Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди
2026 йил 9–14 февраль кунлари пойтахтимизда қиличбозликнинг уч йўналиши бўйича U-17 Ўзбекистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган энг кучли ёш спортчи — қиличбозлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мусобақанинг илк кунида шпага йўналиши бўйича яккакураш баҳслари ўтказилмоқда. Унда жами 120 нафардан ортиқ ўғил ва қиз спортчилар иштирок этиб, ўз маҳоратлари ҳамда спорт тайёргарлигини намоён этмоқда.
Мазкур чемпионат ёш спортчиларнинг профессионал маҳоратларини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда мамлакатимизда қиличбозлик спорт турини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Барча иштирокчиларга мусобақа давомида муваффақият, юксак натижалар ва ҳалол ғалабалар тилаймиз.