Қиличбозлик спорт турини ривожлантириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2026 йил 7 апрел куни ўтказилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусамадов томонидан Жиззах вилоятида қиличбозлик спорт турини ривожлантириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раиси М.Абдусамадовга Жиззах вилояти қиличбозлик федерацияси раиси Х.Мўминов, Жиззах вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Н.Усмонов, МОҚ Жиззах вилояти бўлинмаси ижрочи директори А.Аҳмедовлар ҳамроҳлик қилиб, Жиззах шаҳрида қурилаётган қиличбозлик мажмуасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечиришди.
Шунингдек, қиличбозлик спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларнинг машғулот жараёнлари билан танишишди. Шу ўринда қиличбозлик бўйича тренерлар билан суҳбат уюштирилиб, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда спорт турини ривожлантириш юзасидан бажариладиган ишлар муҳокама қилинди.