Қиличбозлик. Сабилчи ҳамюртимиз Аякоз Жумамуротова ёшлар ўртасида Жаҳон Кубоги совриндори
Тошкент шаҳрида ўтган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон Кубоги мусобақасида ёшлар тоифасида 89 нафар кучли қиличбоз қизлар яккалик баҳсида куч синашди.
Энг қувонарлиси шуки, Миллий терма жамоамиз аъзоси Аякоз Жумамуротова мусобақанинг бошидан охиригача ўзининг қатъияти, маҳорати ва ажойиб техникаси билан барчани ҳайратга солди. У ҳар бир жангда рақибларини очколар фарқи билан ортда қолдириб, финалга муносиб тарзда йўл олди!
Финал баҳси эса ҳақиқий драматизмга бой бўлди. Ҳар бир зарба, ҳар бир ҳаракат томошабинларни ларзага солди. Сўнги секундларда Аякоз ва нейтрал спортчи Карина Таллада ўртасидаги жанг атига бир очко фарқи билан - 15:14 ҳисобига ғалаба рақиб томонига ўтди.
Якуний натижалар:
1. ТАЛЛАДА Карина — AIN
2. ЖУМАМУРОТОВА Аякоз — UZB
3. ВОЙЦИК Габриела — POL
3. КОМЬЯТИ Богларка — HUN