locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Риёд–2025: Ўзбекистон қиличбозларининг ёрқин юксалиши!

Уларнинг муваффақияти миллионлаб юртдошларимизга ғурур бағишлаб, ёш авлодга куч ва ишонч улашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Риёд–2025: Ўзбекистон қиличбозларининг ёрқин юксалиши!
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Риёд шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинларида қиличбозларимиз яна бир бор ўз маҳорати, мардлиги ва юксак тайёргарлигини намойиш этди. Шпага йўналишида Севара Раҳимова — кумуш, Шаҳзода Эгамбердиева — бронза, рапира баҳсларида эса Ильяс Молина — кумуш, Радмир Семенев — бронза медалини қўлга киритди.

Бу ғалабалар нафақат спортчиларимизнинг меҳнати, балки уларнинг мураббийлари ва бутун халқимизнинг ишончи, дуоси ва қўллаб-қувватлаши ифодасидир. Ҳар бир медал — янги босқич, янги куч, янги илҳом!

Уларнинг муваффақияти миллионлаб юртдошларимизга ғурур бағишлаб, ёш авлодга куч ва ишонч улашади.
Улар бугун қиличбозлик ёлакларида ёниб курашди — эртага эса юртимиз шарафини юксак чўққиларга кўтаради.

Ўзбекистонимиз байроғи халқаро майдонларда янада баланд кўтарилсин!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг