locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Рапира йўналишида – “Тошкент-1” жамоаларининг ғалабаси

Мусобақанинг сабля йўналишидаги яккалик баҳслар билан давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Рапира йўналишида – “Тошкент-1” жамоаларининг ғалабаси
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Тошкентда ўтказилаётган катталар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги мусобақаси қизғин давом этмоқда.

Кеча қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтди. Беллашувлар давомида спортчилар маҳорати, жипслиги ва ғалабага бўлган ишончини намоён этдилар.

Эркаклар жамоаси “Тошкент-1” (Ф.Алимов, А.Мухаммедов, Д.Саъдуллаев, У.Усманов) мусобақанинг барча босқичларида устунликни қўлга киритиб, олтин медал соҳиби бўлди.

Аёллар жамоаси “Тошкент-1” (Каримова А., Қасимова Р., Кильдеева А., Ташпулатова М.) ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Якуний натижалар:
Эркаклар:
1.Тошкент 1
2.Андижон
3.Тошкент 2 ва Фарғона.
Қизлар:
1.Тошкент 1
2.Фарғона 1
3.Тошкент 2 ва Фарғона 2.

Бугун мусобақа сабля йўналишидаги яккалик баҳслар билан давом этмоқда. Олдинда янада ҳаяжонли беллашувлар кутилмоқда!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг