locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Пойтахтимиз Олимпия шаҳарчасида тайёргарлик қизғин паллада!

2026-йил 27–29-март кунлари бу ерда катталар тоифасидаги аёл-қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Пойтахтимиз Олимпия шаҳарчасида тайёргарлик қизғин паллада!
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида айни дамда қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Маълум қилганимиздек, 2026-йил 27–29-март кунлари бу ерда катталар тоифасидаги аёл-қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади.

Нуфузли мусобақани юқори савияда ташкил этиш мақсадида мутасаддилар томонидан барча жиҳатлар — мусобақа майдонлари, техник жиҳозлар, спортчилар учун шарт-шароитлар ва ташкилотчилик масалалари пухта тайёрланмоқда. Ҳар бир детал халқаро талаблар даражасида бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қизиқарли жиҳати шундаки, бугунги кунга қадар дунёнинг 25 мамлакатидаги жами 152 нафар аёл қиличбоз ушбу мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Бу эса Тошкент босқичи нақадар рақобатбардош ва муросасиз кечишидан дарак беради.

Шубҳасиз, энг кучли қиличбозлар баҳси, кескин ва муросасиз беллашувлар — барчаси мухлисларни кутмоқда!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг