Қиличбозлик. Нукусда U-20 Ўзбекистон Кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Нукус шаҳрида U-20 Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда республикамиз вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан 20 ёшгача бўлган иқтидорли спортчилар ва мураббийлар, шунингдек, ҚР Спорт вазирлиги вакиллари, ҚР Мудофаа ишлари бошқармаси, Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази раҳбарияти, масъуллари, қиличбозлик мухлислари иштирок этди.
Қиличбоз-спортчилар Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги ҳарбий оркестр садолари остида майдонга кириб келди. Бу эса мусобақага байрамона кайфият бағишлади.
Очилиш тадбирида ҚР Спорт вазирлиги Ихтисослаштирилган спорт таълими муассасалари билан ишлаш шўъбаси бошлиғи По‘лат Балтабаев ва ЎҚФ Қорақалпоғистон бўлими раиси Дәулетмурат Қалхорозов иштирокчиларни қизғин қутладилар ва Ўзбекистон Кубоги U-24 мусобақаларига расмий старт берилди.