locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Муса Аймуратов FIE Satellite халқаро турнирида бронза медалини қўлга киритди

Мусобақада 17 давлатдан 96 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Муса Аймуратов FIE Satellite халқаро турнирида бронза медалини қўлга киритди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Дунёнинг 17 давлатидан, жумладан Аргентина, Бразилия, Туркия, Перу, Буюк Британия, Янги Зеландия, Италия ва бошқа мамлакатлардан 96 нафардан ортиқ спортчи қатнашган FIE Satellite халқаро қиличбозлик турнирида (эркаклар) спортчи Муса Аймуратов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди ва бронза медалини қўлга киритди.

Медалга йўл:
32-раунд: австралиялик спортчи LENNKH Nikolaus устидан ғалаба қозонди — 15:6
32-тур: YAMAN Furkan (Туркия) билан кескин тўқнаш келди — 15:14
32-тур: италиялик DREOSSI Leonardo устидан ғалаба — 15:14
16-раунд: Ўзбекистон дербисида Сардор Абдукаримбековни мағлуб этиш — 15:9
Ярим финал: туркиялик спортчи KALENDER Muhammed Furkanga ютқазди — 13:15

Якуний натижа:
1 KALENDER Enes Talha (Туркия)
2 KALENDER Muhammad Furqon (Туркия)
3 Аймуратов Муса (Ўзбекистон)
3 ARPINO Alberto (Италия)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг