locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик бўйича Жиззах мезбонлигидаги Ўзбекистон чемпионати U-13 якунланди

Чемпионатнинг сўнгги куни эса сабля йўналишида жамоавий беллашувлар билан янада қизғин ва ҳаяжонли кечди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик бўйича Жиззах мезбонлигидаги Ўзбекистон чемпионати U-13 якунланди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

2026-йил 25–30-январь кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган U-13 ёш тоифасидаги кичик ўсмирлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мазкур мусобақа ёш спортчилар учун нафақат ғалаба, балки катта тажриба ва келажак сари дадил қадам бўлди. Республикаимизнинг барча ҳудудларидан, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан келган иқтидорли қиличбозлар ўз маҳоратларини намоён этишди.

Чемпионатнинг сўнгги куни эса сабля йўналишида жамоавий беллашувлар билан янада қизғин ва ҳаяжонли кечди.

Ғолиб ва совриндорлар:
Ўғил болалар:
1— Қорақалпоғистон 1
2— Тошкент 1
3— Қорақалпоғистон 2
3— Қорақалпоғистон 3

Қизлар:
1— Қорақалпоғистон 1
2— Жиззах 1
3— Қорақалпоғистон 2
3— Тошкент 1

Ушбу натижалар ёш қиличбозларнинг меҳнати, қатъияти ва ғалабага бўлган ишончи самарасидир.
Барча ғолиблар, мураббийлар ва ота-оналарни табриклаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг