locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида қизғин ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда

Жаҳон кубоги босқичи ҳамда ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида қизғин ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида қизғин ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Бу йиғинлар спортчиларимиз учун жуда муҳим босқич бўлиб, улар 27–29 март кунлари Тошкент мезбонлик қиладиган Жаҳон кубоги босқичи ҳамда ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Машғулотлар жараёнида спортчилар асосан техник ва тактик ҳаракатларни такомиллаштириш, тезкорлик ва чаққонликни ошириш, шунингдек, жанговор вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш устида ишлашмоқда. Ҳар бир зарба, ҳар бир қадам – келажакдаги ғалабалар сари ташланган дадил қадамдир.

- “Мураббийлар ва спортчилар ягона мақсад йўлида бирлашган, – дейди Миллий терма жамоа бош мураббийи Ёрқин Ёлдашев. – Ўзбекистон байроғини халқаро ареналарда баланд кўтариш!
Олдинда масъулиятли стартлар турибди, шу боис терма жамоамизнинг меҳнати, иродаси ва ғалабага бўлган иштиёқи уларга катта натижалар олиб келишига ишонамиз”.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг