Қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати | Гонконг 2026
Қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати | Гонконг 2026
22-июл куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Гонконгда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида эркаклар рапира ва аёллар шпага баҳсларида иштирок этадилар.
Эркаклар рапира:
Радмир Семенeев, Улуғбек Усмонов, Даниил Кравцов ва Ильяс Молина
Мусобақада 70 мамлакатдан 172 спортчи, жумладан, Бразилия, Япония, Бельгия, Хитой, Чехия, Германия, Италия ва бошқа кўплаб мамлакатлар вакиллари иштирок этади.
Аёллар шпага:
Шаҳзода Эгамбердиева, Малика Ҳакимова ва Дилназ Мурзатоева
Ушбу мусобақада 60 мамлакатдан 172 спортчи, жумладан, Венесуэла, Япония, АҚШ, Польша, Мексика, Малайзия, Греция, Франция, Испания ва бошқа мамлакатлар вакиллари медаллар учун курашмоқда.
Ўзбекистонлик спортчиларга жаҳон чемпионатида ишончли чиқишлар, ажойиб ғалабалар ва муносиб натижалар тилаймиз!