Қиличбозларимиз жаҳон чемпионатида 3 та дастурда иштирок этди
Тбилисидаги беллашувларда спортчиларимиз мухлислар умидини оқлашга ҳаракат қилишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
27 июл куни Тбилиси шаҳрида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та дастурда баҳс олиб борди.
Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган тўрт нафар спортчимиз яккалик дастурда тўқнашувларда қатнашди, шунингдек, саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда ўзини синаб кўришди.
Йигитлар жамоавий сабля йўналишида 1/16 финалда Полша терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Эркаклар, яккалик шпагаси баҳсларида:
• Жавоҳирбек Нурматов Канада вакили Руибо Сиаога қарши жанг қилди.
• Вадим Анохин Чехиялик Якоб Юркага қарши баҳс олиб борди.
Аёллар, яккалик сабля йўналишида эса:
• Самира Шокирова Германия вакили Фелис Хербон билан тўқнашди.
• Фернанда Эррера эса Корея Республикасидан Жиён Сеога қарши баҳс олиб борди.
Бакрадзе Иман
Редактор