Қиличбоз қизларимиз Жаҳон кубоги босқичида шоҳсуапга кўтарилишди
Санам Назарова яккалик дастурида шоҳсуапнинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Ўтган ҳафта якунида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари ўтказилди.
Дунёнинг турли мамлакатлари мезбонлик қилган мусобақаларда терма жамоамиз вакиллари ҳам совринли ўринларни қўлга киритишди.
Жумладан, Тбилисида ўтган сабля бўйича қизлар ўртасидаги жамоавий мусобақада ҳамюрларимиз кумуш медалга сазовор бўлишди.
Миср мезбонлик қилган шпага беллашувларида эса Санам Назарова яккалик дастурида шоҳсуапнинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист