locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Икки ўзбек теннисчиси Дохадаги стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Икки ўзбек теннисчиси Дохадаги стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади
Расм: hvanmgtt.uz Марҳабо Маъдиева

17 майдан 25 майгача Қатар пойтахти Доха шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақа «Лусаил Арена» ва Қатар университети спорт мажмуаларида ташкил этилади.

uzttnews Telegram канали хабар беришича, аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Марҳабо Маъдиева ва Асел Еркебаева ҳимоя қилади.

Турнир доирасида юқори савиядаги тўқнашувлар 9 кун давом этади. Жаҳон чемпионати бешта йўналишда ўтказилади: эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик баҳслар, эркаклар ва аёллар ўртасидаги жуфтликлар ҳамда аралаш жуфтлик беллашувлари. Якалик баҳслари 7 сетгача, жуфтлик баҳслари эса 5 сетгача бўлган форматда ўтказилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг