Икки ёш ўзбекистонлик оғир атлет жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида иштирок этади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz Омадилло Олимов
6 май куни Перу пойтахти Лимада ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланади.
Мусобақанинг сўнгги кунида (6 май) Ўзбекистон шарафини икки спортчи ҳимоя қилади:
– Қудратбек Салимжонов — 109 кггача бўлган вазн тоифасида, унинг чиқиши Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади;
– Омадилло Олимов — 109 кгдан ортиқ вазн тоифасида, унинг баҳси 22:00 да старт олади.
Шунингдек, финал куни (6 май) қуйидаги вазн тоифаларида ҳам баҳслар ўтказилади:
Аёллар: 87 кггача (19:30), 87 кгдан ортиқ (22:00);
Эркаклар: 109 кггача (19:30), 109 кгдан ортиқ (22:00).
Бакрадзе Иман
Редактор