locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов икки йилга дисквалификация қилинди

Спортчи 2027 йилгача мусобақаларда иштирок эта олмайди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов икки йилга дисквалификация қилинди
Расм: Gazeta.uz

Халқаро допинг синов агентлиги (ITA) таэквондочи Улуғбек Рашитовнинг нега икки йилга дисквалификация қилинганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Рашитов охирги 12 ой ичида ўз жойлашуви ҳақидаги маълумотни уч маротаба нотўғри тақдим этган. Бу ҳолат антидопинг қоидалари бузилиши сифатида баҳоланади (ADRV).

Агентлик хабарида айтилишича, Рашитов қоидабузарликни инкор этмаган ва таклиф қилинган жазони қабул қилган.

Дисквалификация муддати спортчи ихтиёрий равишда вақтинча четлатилган сана — 2025 йил 13 майдан бошлаб ҳисобланади ва 2027 йил 12 майгача давом этади.

Шунингдек, 2025 йил 3 февралдан дисквалификация бошланган вақтгача спортчи қайд этган барча индивидуал натижалар ҳам бекор қилинган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг