locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳикару: Синдаров ютқазди, лекин бу унинг кучсизлигини англатмайди

Кеча Жавоҳир Синдаров Киберспорт бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Chess.com Open турнирини тарк этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳикару: Синдаров ютқазди, лекин бу унинг кучсизлигини англатмайди
photo: Chess Uzbekistan

Кеча Жавоҳир Синдаров Киберспорт бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Chess.com Open турнирини тарк этди.

Шундан сўнг Ҳикару Накамура қуйидагича фикр билдирди:

“Бирор ўйинчи яхши натижа кўрсатди дегани у дарҳол ҳаммани енгишни бошлайди дегани эмас. Синдаров ҳам ҳозир қийнчиликка дуч келмоқда. Дубовга 0:3 ҳисобига ютқазди, MVLга ҳам мағлуб бўлди.

Лекин бу унинг кучсизлигини англатмайди — бу шунчаки омадсиз турнир, холос.”

Ҳикару яна қўшимча қилди:

“Гукешга қарши матчгача ҳам ҳали кўп вақт бор, шунинг учун ҳозирча кескин хулосалар қилишга ҳожат йўқ.

Шуни унутмаслик керакки, ҳаммада пасайиш бўлади. Агар сизнинг исмингиз Магнус Карлсен бўлмаса, йўлингиз фақат ғалабалардан иборат бўлмайди. Қийнчиликлар бўлиши табиий.”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг