“Йилнинг энг ёрқин тадбири” номинациясида FIA Awards тақдирлаш маросими ғолиб деб топилди
“Миллий спорт мукофоти-2025”да муносиблар тақдирланишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Autosport Uzbekistan
Пойтахтда “Миллий спорт мукофоти – 2025” тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида йил давомида фидокорона меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришган спортчилар, спорт ташкилотлари, мураббийлар ва мутахассислар тақдирланди.
“Йилнинг энг ёрқин тадбири” номинациясида FIA Awards тақдирлаш маросими ғолиб деб топилди. Ушбу маросим Халқаро автомбиль федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий Автомобиль ва Мототсикл Федерацияси (НАФКУ) томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати патронажи остида ўтказилди.
Мукофотни Федерация номидан Федерациянинг Биринчи вице-раиси ва Бош котиби — Алекс Цой қабул қилиб олди.
Иброҳим Жалолов
Редактор