locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йилқичилик ва от спортига қизиқадиганлар учун муҳим учрашув бўлиб ўтди

Тадбирда қатнашган ёшлар ва мутахассислар университет вакили билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Йилқичилик ва от спортига қизиқадиганлар учун муҳим учрашув бўлиб ўтди
photo: Ot sporti Uzbekistan

2026-йил 3-апрель куни Тошкент шаҳридаги Universal Horses Stableда Англиянинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири — Hartpury University вакили билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида иштирокчиларга хорижда, хусусан Англияда йилқичилик ва от спорти йўналишида таълим олиш имкониятлари, қабул жараёнлари ҳамда халқаро карьера истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда қатнашган ёшлар ва мутахассислар университет вакили билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Мазкур учрашув йилқичилик соҳасида билим олиш ва ўз фаолиятини халқаро даражада ривожлантиришни мақсад қилганлар учун муҳим аҳамият касб этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг