locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йил якунлари: Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси – энг яхшилар сафига киритилди

Кечада ўзбек спортиннг ёрқин вакили, марҳум Мурод Хонтоʻраев алоҳида ёдга олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Йил якунлари: Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси – энг яхшилар сафига киритилди
photo: kikboksing Uzbekistan

Жорий йилнинг 29-декабрь куни пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Осиё Unifight федерацияси томонидан йил якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда якка кураш спорт турларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва йил давомидаги самарали фаолияти учун Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси "Йилнинг энг яхши федерацияси" деб эътироф этилди. Шунингдек, йил давомида юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ спортчилар, тажрибали мураббийлар ва спорт соҳасининг фаоллари муносиб тақдирландилар.

Кечада ўзбек спортиннг ёрқин вакили, марҳум Мурод Хонтоʻраев алоҳида ёдга олинди. Хотира тадбирида спортчининг оила аъзолари ҳам иштирок этиб, унинг ўзбек яккакураши ривожи йўлидаги хизматлари эътироф этилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг