locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йил охиригача ўтказиладиган мусобақалар муҳокама қилинди

Халқаро ўқув-машғулот йиғинлари каби масалалар кўриб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Йил охиригача ўтказиладиган мусобақалар муҳокама қилинди
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Ўзбекистон дзюдо федерациясида мураббийлар штаби, масъул ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Федерация бош котиби Азиз Собиров бошчилигида ўтган йиғилишда йил якунига қадар ўтказиладиган ва турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз иштирок этадиган халқаро ва ички мусобақаларга тайёргарлик кўриш, унда муносиб иштирок этиш, халқаро ўқув-машғулот йиғинлари каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, ноябрь ойида пойтахтимиз мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига дзюдочиларимизни пухта тайёрлаш, йилнинг ушбу ёш тоифасидаги асосий мусобақасида муносиб тарзда қатнашиш ҳам кун тартибидан ўрин олган муҳим масала бўлди.

Вазифа — ҳар бир мусобақага оптимал формада етиб бориш ва мавсум имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш. Уйимизда ўтадиган жаҳон чемпионати ва илк ёшлар Гран-приси эса алоҳида масъулият юклайди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг