locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

III МДҲ ўйинларида баскетболчиларимиз муносиб иштирок этишди

Мусобақалар Гянжа шаҳридаги Гянжа баскетбол кортида ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
III МДҲ ўйинларида баскетболчиларимиз муносиб иштирок этишди
photo: Basketbol

Озарбайжонда бўлиб ўтган III МДҲ ўйинларида баскетболнинг 3x3 тури бўйича Ўзбекистон ўғил болалар (U 17) ва қизлар (U 17) терма жамоалари муносиб иштирок этишди.

Мусобақалар Гянжа шаҳридаги Гянжа баскетбол кортида ўтказилди. Унда 8 та давлатдан 32 та жамоа иштирок этди.

Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжондан келган спортчилар қатнашди.

Тимур Хўжаев, Алишер Игамбердиев, Дамир Давлетяров, Али Тўйчиевдан иборат ўғил болалар терма жамоамиз мусобақада бронза медалини қўлга киритишди.

Райхона Салимова, Мафтуна Комилова, Севинч Мамирова, Мухаррамой Абдукаримова қизлар (U 17) терма жамоамиз ҳам муносиб иштирок этиб, салоҳиятлари баланд эканини яққол намоён қилдилар.

Озарбайжонда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари III ўйинларидан қайтган Ўзбекистон терма жамоалари бугун пойтахт аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг