IHB кубогининг чемпионларидан яна бир ютуқ
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Покистон давлатида гандбол бўйича U-17 ва U-19 қизлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг III - Марказий Осиё босқичидаги сўнгги учрашувда майдонга тушди.

Муддатидан олдин мусобақа ғолиблигини қўлга киритган гандболчиларимиз бу гал тожикистонлик тенгдошларига “дарс” ўтишди. Ҳисоб 39:16 кўриниш олди. Умуман олганда, U-19 қизлар терма жамоамиз ушбу босқич доирасида тўрт ўйин ўтказиб, барчасида ғалабага эришди. Бу юз фоизлик кўрсаткич, демак.
Эртага Ўзбекистон U-17 жамоаси ҳам биринчилик ғолиби сифатида охирги учрашувини ўтказади. Қизларимиз мезбон – Покистон жамоасига қарши ўйнайди. Катта ёшли гандболчиларимиз эса дам олади.

Зиёда Рисқулова учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.