locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ички ишлар вазири кубоги” соҳиби аниқланди

Волейбол бўйича “Беш ташаббус Олимпиадаси” финалида Тошкент шаҳри икки ёш тоифасида ҳам ғолиб бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ички ишлар вазири кубоги” соҳиби аниқланди
Расм: Olympic.uz

“Беш ташаббус Олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг эркаклар ўртасидаги 16–21 ва 22–30 ёш тоифаларида Республика босқичи якунланди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари полковник Аюбхон Раҳматуллаев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова иштирок этди.

Қизғин ва шиддатли баҳсларга бой мусобақа натижалари қуйидагича:

16–21 ёш тоифасида:
1-ўрин — Тошкент шаҳри
2-ўрин — Фарғона вилояти
3-ўрин — Сурхондарё вилояти

22–30 ёш тоифасида:
1-ўрин — Тошкент шаҳри
2-ўрин — Сурхондарё вилояти
3-ўрин — Қашқадарё вилояти

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг