Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассотсиацияси раиси этиб сайланди
Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассотсиациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов-конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги, Спорт вазирлиги, МОҚ раҳбарияти ва соҳа мутасаддилари иштирок этишди.
Конференция давомида ассотсиация раҳбарияти қайта шакллантирилиб, яқин давр учун устувор режалар муҳокама қилинди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг мамлакат волейбол федерацияси раҳбари сифатидаги муваффақиятли фаолияти инобатга олиниб, унинг номзоди Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассотсиацияси раиси лавозимига илгари сурилди. Номзодлар ушбу таклифни бир овоздан маъқуллашди ва Азиз Анварович Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассотсиацияси раиси этиб сайланди.
Шунингдек, ассотсиация раиси ўринбосарлари, бош котиб ва ижрочи директорлари ҳам сайланиб, раҳбарият таркиби тўлиқ шакллантириб олинди.
Тадбирда сўз олган расмийлар ассотсиация раҳбариятини масъулиятли лавозим билан қутлаб, шарафли вазифаларини амалга оширишлари йўлида омад ва муваффақиятлар тилашди.