locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хўжаободда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марафони ўтказилди

Соғлом ҳаётга бўлган қизиқишларини яна бир бор намоён этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хўжаободда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марафони ўтказилди
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Хўжаобод туманида “Ҳар бир инсоннинг саломатлиги ўз қўлида” шиори остида кенг кўламли соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида тумандаги тиббиёт ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ташкил этилди.

Мазкур марафон аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда турли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Тадбир давомида иштирокчилар фаол ҳаракат қилиб, соғлом ҳаётга бўлган қизиқишларини яна бир бор намоён этдилар.

Шунингдек, марафон иштирокчилари ўртасида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг фойдаси ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундай тадбирлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ва жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг