Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди
Жамоавийлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда иш жойида илиқлик ва ҳамкорлик руҳини оширишга хизмат қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида “Соғлом танда — сифатли тиббиёт” шиори остида волейбол, шахмат, шашка, арқан тортиш ҳамда стол тенниси каби спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Мазкур мусобақаларда туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган ходимлардан тузилган жамоалар ўзаро беллашиб, майдонда чаққонлик, жамоавий руҳ ва спорт маҳоратини намоён этдилар. Ҳар бир ўйин нафақат рақобат, балки жамоавий ҳамжиҳатлик ва ижобий кайфият манбаига айланди.
Мусобақалар ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавийлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда иш жойида илиқлик ва ҳамкорлик руҳини оширишга хизмат қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист