Хуршидбек Алимжанов —«Татаристон Республикаси Раиси сўврини» мусобақасининг мутлақ ғолиби
Хуршидбек Алимжанов —«Татаристон Республикаси Раиси сўврини» мусобақасининг мутлақ ғолиби
29–30 август кунлари Қозон шаҳрида, Татаристон Республикасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича «Татаристон Республикаси Раиси сўврини» мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Алимжанов ўзининг Чампионс Леагуе лақабли оти билан иштирок этди.
Мусобақанинг биринчи кунида, 29 август куни, спортчимиз баландлиги 135 см бўлган йўналишда энг яхши натижани қайд этиб, 1-ўринни эгаллади.
30 август куни эса Хуршидбек Алимжанов ўз муваффақиятини яна бир бор тасдиқлади. У баландлиги 140 см бўлган йўналишда ҳам барча рақибларини ортда қолдириб, 1-ўринни қўлга киритди.
Икки кунлик мусобақа якунларига кўра, Хуршидбек Алимжанов «Татаристон Республикаси Раиси сўврини» мусобақасининг мутлақ ғолиби бўлди.
Спортчимизни ушбу ёрқин ғалаба билан табриклаймиз ва халқаро спорт майдонларида янги зафарлар тилаймиз!