Хуршидбек Алимжанов — «Татаристон Республикаси Раиси сўврини» мусобақасининг илк кунида ғолиб!
Ўзбекистонлик чавандоз турнирнинг илк кунини олтин медал билан якунлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Хуршидбек Алимжанов — «Татаристон Республикаси Раиси сўврини» мусобақасининг илк кунида ғолиб!
29-август куни Қозон 🇷🇺шаҳридаги халқаро от спорти мажмуаси «Казан»да от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича «Татаристон Республикаси Раиси соврини» халқаро турнири бошланди.
Мусобақанинг биринчи кунида тўсиқлар баландлиги 135 см бўлган йўналишда Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Хуршидбек Алимжанов ўзининг Чампионс Леагуе лақабли оти билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
Шу тариқа, Ўзбекистонлик чавандоз турнирнинг илк кунини олтин медал билан якунлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор