Хуршидбек Алимжанов МИНИ МАСТEРС финалида муваффақиятли старт олди
Хуршидбек Алимжанов МИНИ МАСТEРС финалида муваффақиятли старт олди
4–6 сентябрь кунлари Москва шаҳридаги МАХИМА ПАРК от спорти мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича МИНИ МАСТEРС мусобақалар сериясининг 2026-йилги ёзги мавсуми финали бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини чавандоз Хуршидбек Алимжанов муносиб ҳимоя қилмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида Хуршидбек 125 см баландликдаги тўсиқлардан иборат йўналишда ажойиб натижа қайд этиб, бирданига икки совринли ўринни эгаллади:
1-ўрин — Хуршидбек Алимжанов — Чалоина
2-ўрин — Хуршидбек Алимжанов — Лавин
Хуршидбек Алимжановни муваффақиятли старт билан табриклаймиз ва МИНИ МАСТEРС финалининг навбатдаги баҳсларида омад, ишончли чиқишлар ҳамда янги ғалабалар тилаймиз!