locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ховосда Кураш ва эркин кураш бўйича «Прокурор кубоги» мусобақаси ўтказилди

Мусобақада 2009-2015 йилларда туғилган ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида турли вазн тоифаларида куч синашдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ховосда Кураш ва эркин кураш бўйича «Прокурор кубоги» мусобақаси ўтказилди
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда миллий спорт турларини оммалаштириш мақсадида Ховос туманида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан бугун 10 ноябр куни Ховос тумани 2-сонли спорт мактабида Кураш ва эркин кураш турлари бўйича "Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 2009-2015 йилларда туғилган ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида турли вазн тоифаларида куч синашдилар.

Юқори савияда ташкил этилган мусобақа якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан чемпионлик медаллари, дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг