Ховос туманида ДХХ кубоги спорт мусобақаларига старт берилди
Бу ҳақда Сирдарё вилояти спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ховос туманида ДХХ кубоги спорт мусобақаларига старт берилди
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида юртимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Давлат хавфсизлик хизмати кубоги спорт мусобақалари бу йил ҳам юқори савияда давом этмоқда.
Шу муносабат билан Ховос туманида мазкур мусобақанинг туман босқичи тантанали равишда очиб берилди. Очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, спорт мураббийлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбир давомида ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист