locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хотамбек Бойназаров: Хамзатнинг ўзи мени UFC’га ўтказишга ваъда берди

UAE Warriors чемпиони ўз келажак режалари ва UFC’га эҳтимолий ўтиш ҳақида гапирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хотамбек Бойназаров: Хамзатнинг ўзи мени UFC’га ўтказишга ваъда берди
Расм: Gazeta.uz

ММАнинг ярим ўрта вазн тоифасида фаолият юритаётган UAE Warriors Лигаси чемпиони, ўзбекистонлик Хотамбек Бойназаров келгусидаги режалари ҳақида мухлисларга қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

“Ҳозир менга кўплаб менежерлар UFC’га ўтиш бўйича таклифлар беряпти. Хамзатнинг ўзи ҳам: ‘Сени UFC’га ўтказаман’, деди. Насиб қилса, у ўз жангида яхши натижа кўрсатсин, кейин янгилик бўлиши мумкин. Шунча вақт кутдик, яна озгина сабр қилиб кутиб турамиз”, — деди Бойназаров.

Эслатиб ўтамиз, Хотамбек Бойназаров БАА вакили Хамзат Чимаевнинг Дю Плессига қарши жанги олдидан ўтказилган йиғинларда иштирок этган эди.

Ўзбекистонлик спортчи учун UFC эшиклари очилиши мумкинлиги ММА ишқибозлари учун жуда катта янгилик бўлиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг